Тоҳа сураси
- Шанба, Авг 06 2022
- 162 марта кўрилди
1-2 оят. То, Ҳа.
2. (Эй Муҳаммад), Биз сизга бу Қуръонни қийналиб жафо чекишингиз учун эмас;
Муқотил: Абу Жаҳл ва Назр ибн Ҳорис Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг кўп-узун ибодат қилиб, тиришаётганларини кўриб: - Сен бизнинг данимизни тарк қилганинг сабабли албатта қийналасан, азоб чекасан, - дейишди. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди.
Зоҳҳак: - Расулуллоҳ (с.а.в.)га Қуръон нозил бўлгач, у киши ва асҳоблари туриб намоз ўқидилар. Шунда Қурайш кофирлари: - Аллоҳ таоло бу Қуръонни Муҳаммад (с.а.в.)га қийналиши, машаққат чекиши учунгина нозил қилгандир, - дейишди. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилган эди.
131-оят. Сиз кўзларингизни Биз (кофирлардан айрим) тоифаларни фитнага солиш учун баҳраманд қилган – ҳаёти дунё гўзалликларидан иборат нарсаларга тикманг! Парвардигорингизнинг ризқи яхшироқ ва бойроқдир.
Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг озод қилган қуллари (ёки хизматчилари) Абу Рофиъ: - Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ҳузурларига меҳмон келди. Шунда у киши мени чақириб, таом сотадиган бир яҳудийга юбордилар. Мен: - Муҳаммад (Расулуллоҳ (с.а.в.)) айтдилар: - Бизникига меҳмон келди. Унинг олдига қўйишга бизда ҳеч нарса йўқдир. Бизга фалон-фалон миқдорда ун сотгин ёки Ражаб ойи киргунча қарзга бергин, - дедим. Шунда яҳудий: - Мен уни фақат бир гаров эвазига қарзга бераман, - деди. Мен Расулуллоҳ (с.а.в.)га қайтиб бориб, унинг гапини айтдим. Шунда у киши: - Аллоҳга қасамки, мен осмонда ҳам амин-омонатдорман, ерда ҳам амин-омонотдорман.
Агар менга қарзга берса ҳам, сотса ҳам албатта уни адо этар эдим. Бор сотувимни олиб бор, - дедилар. Шунда у кишига тасалли бериб ушбу оят нозил бўлди.