close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ҳижр сураси

24-оят. Аниқки, биз сизлардан илгари ўтган (барча) зотларни билдик. Биз кейин келгувчи зотларни ҳам билдик.
Абул Жавзо ибн Аббос (ра)дан: - Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг орқаларида аёлларнинг охирида бир чиройли аёл намоз ўқир эди. Одамларнинг баъзилари унга қараш учун аввалги сафга ўтарди, баъзилари эса охриги сафга ўтарди. Агар рукуъ қилса қўлтиғи остидан қарарди. Шунда ушбу оят нозил бўлди.
Робиъ ибн Анас: - Расулуллоҳ (с.а.в.) намозда олдинги сафга ўтишга ундадилар. Шунда одамлар олдинги саф учун талашиб-тортишиб, тиқилинч бўлиб кетди. Бану Узро қабиласининг ҳовлилари масжиддан анча узоқда эди. Улар: - ҳовлимизни сотиб, масжидга яқин жойдан ҳовлилар сотиб оламиз, дейишди. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди.
 
47-оят. Биз (Жаннатлардаги) сўриларда дўст-биродар бўлиб, бир-бирларига рўбарў ўтирган зотларнинг дилларидаги ҳар қандай гина кудуратларни чиқариб ташладик.
Касир Аннава айтади: - Мен Абу Жаъфарга шундай дедим: - Фалончи менга Али ибн Ҳусайн (ра)дан ривоят қилдики, ушбу оят Абу Бакр, Умар ва Али (ра)лар ҳақида нозил бўлган экан. У: Аллоҳга қасамки, бу оят албатта улар ҳақида нозил бўлган. Улар ҳақида оят нозил бўлган, - деди. Мен: - (оятдаги) ғулу-ғашлик қандай ғашликдир?, - дедим. У: - Жоҳилият ғашлигидир. Бани Тамим, Адий  ва Бани  Ҳошим уруғлари орасида жоғҳилиятда (ғашлик) бор эди. (Бани Тамим Абу Бакрнинг қабиласи-уруғи, Бани Адий Умарнинг уруғи, Бани Ҳошим Алининг уруғидир). Булар исломга кириб, Расулуллоҳ (с.а.в.)га ижобат қилгач, Абу Бакрнинг бели оғриб қолди. Шунда Али (ра) қўлини иситиб, қўли билан Абу Бакрнинг белига (малҳам) суртиб-уқалаб қўйди. Шунда ушбу оят нозил бўлди.
 
49-50-оят. (Эй Муҳаммад), бандаларимга ёлғиз менинг ўзимгина мағфиратли, меҳрибон эканлигимни ва менинг азобим энг аламли азоб эканлигини хабар қилинг!
Ибн Муборак Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг асҳобларининг биридан ривоят қилади, айтдики: - Расулуллоҳ (с.а.в.) Бану шайба кирадиган эшикдан бизнинг олдимизга чиқдилар. Биз кулишиб ўтирган эдик. У киши буни кўриб сизларни кулган ҳолда кўрмай- дедилар. Кейин орқага қайтдилар-да, тошнинг олдига бориб яна олдимизга қайтиб келдилар.  Ва: - Мен (олдингиздан) чиққанимда Жаброил (ас) келди. Ва: - Эй Муҳаммад, Аллоҳ азза ва жалла айтдики: - Сен нима учун бандаларни умидсиз қиласан? Бандаларимга хабар бернгки, албатта мен ўзим кечиримли ва раҳмлиман.
 
87-оят. Дарҳақиқат, биз сизга етти такрорланувчини (яъни етти оятдан иборат  бўлган ҳар бир ракаат намозда такрорланадиган “Фотиҳа” сурасини) ва улуғ Қуръонни ато этдик.
Ҳусайн Ибн Фазл: - Бусро ва Азрийот ерларидан Қурайза ва Наз яҳудийларининг еттита карвони бир кунда келди. Карвонда ҳар-хил газламалар, чиройли идишлар, жавоҳирлар ва денгиз матолари (маржон) бор эди. Буни кўриб мусулмонлар: - Агар бу моллар бизга бўлганида эди, биз қувватланиб, уларни Аллоҳ йўлида сарф қилар эдик, - дейишди. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилиб: - Дарҳақиқат, мен сизларга етти оятни бердим. Улар сиз учун мана шу етти карвондан кўра яхшироқдир, - деди. Бунинг саҳиҳлигига бу оятнинг кетидаги оят далолат қилади:
Сиз кўзларингизни Биз у (кофирлардан айрим) тоифаларни баҳраманд қилган нарсаларга  (яъни, уларнинг молу давлат, шаъну шавкатларига) тикманг! Уларнинг (иймонсизликлари) устида ғамгин ҳам бўлманг! Мўминлар учун қанотингизни паст тутинг (яъни, мудом камтар – тавозеъли бўлинг!).

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase