Ровийларни жарҳ ва таъдил қилишнинг бир неча қоидалари
Мажруҳ (заифга чиқарилган ровий) ва жориҳ (ровийларни жарҳ қилувчи)лар ҳақида сўз юритишга киришмоқдамиз. Сўзимиз аввалида жориҳ ва мажруҳларга доир қонун-қоидалар борлигини маълум қилиб қўйиш керак. Чунки баъзан жориҳларнинг айрим ровийларни ўта қаттиқ танқид қилишларини кўриб, бу аниқ ғийбат-ку, деган тўхтамга келиб қолади киши. Олимни танқид қилиш ва уни ғийбат қилиш шаръан жоизми, деган савол пайдо бўлади. Бу борада Имом Нававий ва Қози Иёз раҳматуллоҳи алайҳлар бир неча қоидаларни тузиб чиққанлар. Улардан айримлари ёлғончи ровийларга тегишли бўлса, баъзилари ривоятларга тааллуқлидир.
Илмнинг саккиз қоидаси
Исломда илм олиш имон масаласидан кейинги ўринда туради. Бунга сабаб илм туфайли имонимизни, ақидамизни, амалларимизни тўғрилаймиз. Инсон, аввало, Аллоҳ таолога имон келтиришга шошилмоғи, сўнгра имонини илм билан мустаҳкамламоғи зарур. Илм олишда, асосан, 2 та йўл бор:
Таърифи: Барча жузъийётларга ёки аксарига татбиқ қилса бўладиган умумий ҳукмга қоида дейилади.
Ҳамаср олимлардан баъзилари қоидани шундай таърифлайди: «Қоида умумий ҳукм бўлиб, шаръий далилга суянади. Жумлалари ихчамлиги ила бошқа жумлалардан ажраб туради. Ўзи қўйилган ҳукмнинг жузъийётларига доимий ёки кўпинча қўлланилади».
Даромад (фойда) масаласида умумий бир қоида
Даромад хусусида умумий бир қоида мавжуд: Ислом, мусулмонларнинг истаганлари тарзда ва истаган пуллар билан кун кечиришларини рад этади. Аксинча, даромад хусусида машруъ (шаръий, қонуний) ва ғайри машруъ (шариатга зид, ноқонуиий) йўлларни очиқ-ойдин билдиради. Бу холат куиидаги тамал қоидада ўз ифодасини топган:
Ҳужурот сурасидан 10 та олтин қоида
Қуръони карим одамларни Аллоҳга яқинлаштириш учун йўл-йўриқлар сифатида нозил қилинган. Энг яхши йўл-йўриқлардан бири Қуръоннинг «Ҳужурот» сурасида келтирилган.
18 оятдан иборат бу қисқа сурада бошқа одамларга нисбатан одоб – одамлар билан ўзаро алоқа қилишнинг ахлоқий меъёрлари баён этилган.
Росулуллоҳ суннатларига кўра таомланиш ва ичишнинг 10 қоидаси
Биз кунига бир неча марта овқатланамиз. Агарда биз буни росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатига мувофиқ амалга оширсак, кундалик бу жараён бизга энг кўп мукофот келтириши ҳам мумкин. Шундай экан, таомланиш савобли иш бўлиши учун Пайғамбаримизнинг қайси қоидаларига амал қилиш лозим?