Моддий ва маънавий зарарни қоплаш масаласи
Бирорта дин Исломчалик инсон ҳақ-ҳуқуқини муҳофаза этмагани айни ҳақиқат. Хоҳ у фуқаровий ҳуқуқ бўлсин, хоҳ маънавий, хоҳ мулкий ҳуқуқ бўлсин! Динимизда инсоннинг мулкий ҳуқуқи муҳофазасини ажиб адолат ила тартибга солинган. Аллоҳ таоло Қуръонда бундай марҳамат қилади: “Эй иймон келтирганлар! Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманглар. Магар ўзаро розилик ила тижорат бўлса, майли...” (Нисо сураси, 29).
Инсониятнинг бўйнидаги моддий тавқи лаънати
Немис олимлари яқинда қизиқарли маълумот эълон қилдилар: охирги 50 йил ичида немислар ўртача 40% бойроқ яшай бошлаганлар, депрессиядан азият чекаётган бахтсиз одамлар сони эса 38%га ошган. Нима учун? Генри Форд автомобиль ишлаб чиқаришни ислоҳ этганлиги сабабли дунёнинг энг бадавлат кишиларидан бирига айланган. Унинг муваффақиятлари кўплаб иқтидорли тадбиркорларни буюк брендлар яратишга илҳомлантирган: