Умар Мухтор
«Юзи нур чамбаридан ёришаётгандай мағрур турар экан, унинг маҳобатидан юрагим зириллаб кетди. Мен ўша бепоён чўлларда кўп жанг қилганман. ҳатто йиртқич шерлар билан юзма-юз келиб қолган кунларим ҳам бўлган, лекин ҳеч қачон ўзимни йўқотиб қўймаганман. Унинг қаршисида эса лабим титраб, сўз айтгани журъат эта олмадим».
Фашистлар Италиясининг Ливиядаги кўшинлари қумондони генерал Родолъфо Грациани
«Саҳро арслони» фильми – кураш ва азоб-уқубатлар тарихи
«Саҳро арслони» – тасаввуф устози, жангчи, ватанпарвар, лекин энг аввало, Аллоҳдан бошқа ҳеч кимга бош эгмаган мард мусулмон Умар Мухтор ҳақида ҳаётий фильм, деб ёзади suffagah.com. «Lion of the Desert» («Саҳро арслони») фильми ўтган асрнинг 20-30-йилларида Киренаика аҳолисининг фашист босқинчиларига қарши курашига раҳбарлик қилган Ливия миллий қаҳрамони Умар Мухтор ҳикоя қилади.
Мустафо Аққод
Мустафо Аққод – келиб чиқиши суриялик, кинопродюсер ва режиссер. «Хэллоуин» деб номаланган филмга продюссерлик қилгани ва “Рисолат” ва “Умар Мухтор” филмларига режссерлик қилгани билан машҳур бўлган. 2005 йили Урдун пойтахти Аммонда худкуш тарафидан содир этилган террор амалиёти чоғида қизи Римма Аққод билан бирга ҳалок бўлган.