АҚШда ҳижобли аёл судья мансабга тайинланди
АҚШда адвокат Надия Каҳф Нью-Жерси штатида тайинланган биринчи ҳижобли судьяга айланди, деб ёзади IslamNews нашри Anadolu агентлигига таяниб. Аввалроқ IN да хабар берилганидек, Уейн шаҳридан оилавий ишлар бўйича адвокат Надия Каҳф Нью-Жерси Олий суди судьяси лавозимига номзод бўлган. Штат Сенати овоз беришдан кейин унинг номзодини тасдиқлади.
Судья ҳижобни ҳақорат қилгани учун мусулмон аёлдан узр сўради
Канаданинг Квебек шаҳрида шов-шувли воқеа юз берди - судья 5 йил олдин ҳижоб туфайли суд залидан чиқариб юборилган мусулмон аёлдан узр сўради. Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда Рания эл-Аллул яроқсиз ҳайдовчилик гувоҳномаси билан рулга ўтирган ўғлидан полиция олиб қўйган ва унга тегишли бўлган автомобилни қайтариш учун Квебек судига келганди.
Судья исламофоб таҳдидларини «сўз эркинлиги» деб ҳисоблашдан бош тортди
АҚШда федерал судья очган жиноий иш доирасида Шимолий Каролинада яшайдиган шахс мусулмон сиёсатчини жазолашга таҳдид қилишда айбланди. Айбланувчи Джозеф Сесил Вандевере унинг Виргиния Сенатига номзод Қосим Рашидга қаратилган твити тўғридан-тўғри «линч» таҳдид бўлмаган ва конституцияда белгиланган сўз эркинлиги доирасидан чиқмайди деб таъкидлади.