Европа Иттифоқи давлатлари Украинага 18 миллиард евро миқдорида молиявий ёрдам кўрсатадиган қонунчилик ташаббуслари пакетини келишиб олди. Тегишли маълумот 10 декабрь, шанба куни Европа Иттифоқи кенгаши матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.
Ушбу молиявий ёрдам Украина давлатига кейинги йил давомида тақдим этилади. Келишилган қарор Европарламентга тасдиқлаш учун юборилади. Унга кейинги ҳафтадаёқ овоз бериш мумкин, дейилади хабарда.
Украинага берилган кредитлар ўн йиллик имтиёзли даврга эга. Фоиз харажатларининг асосий қисми маълум ташқи даромадлар ҳисобидан Европа Иттифоқи мамлакатлари томонидан қопланади. Кафиллар ё Европа Иттифоқининг бир қисми бўлган давлатлар ёки иттифоқчиларнинг умумий бюджети бўлади.
Европа Иттифоқи давлатлари Украинага 18 миллиард евро ажратиш учун "яшил чироқ" ёқишди
2023-йил давомида Украинага 18 миллиард евро миқдорида молиявий ёрдам кўрсатилади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Иқтисод
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси
- АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ғазо бўйича резолюцияга вето қўйиши
- Россиянинг сўнгги 30 йилдаги урушлари