Ҳабашистондаги муҳожирларнинг қайтишлари
- Бўлим: Нурул яқин
- 100 марта кўрилди
Хайбар юриши ниҳоясига етгач, Ҳабашистондаги Жаъфар ибн Абу Толиб, Абу Мусо Ашъарий билан уларнинг ҳамроҳлари қайтиб келишди. Пайғамбар алайҳис-салом мусофирчиликда ўн йил яшаган мусулмонларнинг қайтганидан бениҳоя хурсанд бўлиб, уларга Хайбарда қўлга киритилган ғаниматлардан бердилар. Абу Суфённинг қизи Умму Ҳабиба Жаъфар билан бирга қайтиб келди. Оша вақтда Давс қабиласининг одамлари ҳам келиб мусулмонлар сафига қўшилган эди. Уларнинг орасида Абу Ҳурайра бор эди. Пайғамбар алайҳис-салом янги келганларни ҳам қуруқ қўймадилар.