Никоҳи мутани бекор қилиш
- Бўлим: Нурул яқин
- 165 марта кўрилди
Пайғамбар алайҳис-салом Хайбарда турган пайтларида никоҳи мутани бекор қилдилар. Никоҳи мута маълум муддатга уйланиш. Бундай никоҳ жоҳилият даврида ҳамда исломнинг аввалида мавжуд эди. Шу йилдан эътиборан шариат ҳукми билан бу одат таъқиқланди. Шунингдек Хайбарда эшак гўштини ейиш ҳаром қилинди. Бу ҳукмни эшитган мусулмонлар эшак гўшти пишиб турган қозонларини ағдариб юбордилар.