close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қўшин юбориш

Буни Асад қабиласи кўпдан бери мусулмонларга зарар етказиб турарди. Пайғамбар алайҳис-салом улар билан орани очди қилиб қўйиш учун Уккоша ибн Миҳсан бошчилигида қирқ кишилик қўшин жўнатдилар. Мушриклар мусулмонлар бостириб келаётганини эшитиб, уй-жой, мол-мулкини ташлаб, қочиб кетишди. Мусулмонлар улардан бир одамни қўлга тушириб, бани Асаднинг чорваси қаерда боқилишини сўрашди. Унинг маълумоти бўйича бориб, ғанимнинг юз туясини ўлжа олиб қайтишди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase