close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ғоба ғазоти

Мадинадан ўн икки мил олисдаги Ғоба деган жойда пайғамбар алайҳис-саломнинг йигирмата туяси боқиларди. Бани Асад қабиласидан Уяйна ибн Ҳисн қирқ суворий билан келди-да, подачини ўлдириб, туяларни олиб кетди. Ансорлардан Салама ибн Акваъ деган одам бу хабарни расулуллоҳга чалғитиб туришини топширдилар. Салама шу заҳоти изига қайтиб, душманнинг орқасидан ўқ ота бошлади, қувлашса тутқич бермай қочди, улар дарага кирганда тепадан тош думалатди. Мусулмонлар келиб қолишидан хавотирланган суворийлар юкини енгиллатиш учун найза, кийим-кечакларини ташлаб қоча бошлади. Саламанинг ёлғиз ўзи ғанимларни анчагина таҳликага солиб, овораи сарсон қилди.
Пайғамбар алайҳис-салом саҳобаларни душманнинг орқасидан қувиб боришга чақир-ганларида биринчи бўлиб Миқтод ибн Асвад йўлга отланди. Расулуллоҳ унга аъламни тутқазиб, сен одамларни бошлаб кетавер, мен орқангдан етиб бораман, дедилар. Миқтоди қанча тез юрмасин, барибир, душманнинг орқа сафидаги одамларнигини қувиб етишга муваффақ бўлди. Икки ўртадаги отишма натижасида қароқчилардан икки киши ўлди, мусулмонлардан бир киши шаҳид бўлди. Мусулмонлар туяларнинг кўп қисмини тортиб олишди, қолганини олдинги сафдагилар ҳайдаб кетишди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase