close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Асирлар ҳақида кенгашиш

Мадинага етиб келишгач, пайғамбар алайҳис-салом асирларнинг тақдири ҳақида кенгашиб олиш учун саҳобаларни ҳузурларига чорладилар. Умар ибн Ҳаттоб сўз олиб: "Эй расулуллоҳ, булар пайғамбарлигингга ишонмай сенга қарши курашган, сени юртингдан ҳайдаб чиқарган кимсалар. Менга ўз қариндошимни, Ҳамзага қариндоши Аббосни, Алига жигари Уқайилни бер, уларни ўзимиз ўлдирайлик. Мушрикларга сира шафқат йўқлигини билиб қўйишсин. Менингча, асирларнинг ҳаммасини қириб ташлаш ксрак. Уларнинг ҳаммалари қурайш катталари, шу пайтгача биз улардан фақат ёмонлик кўрдик. Мана энди орани очди қилиб қўядиган пайт келди", деди. Саъд ибн Маоз билан Абдуллоҳ ибн Равоҳа унинг фикрини қўллаб-қувватлашди. Бироқ Абу Бакр уларни ёқламади "Эй расулуллоҳ, булар ўз уруғ-аймоқларинг. Оллоҳ таоло сенга нусрат ато этиб, қўлингни баланд қилган экан, менингча уларни ўлдириш ўрнига товон олиб қўйиб юбориш керак. Товон пули кофирларга қарши курашимизда кунимизга ярайди. Мабодо мана шу мурувватинг туфайли уларнинг қалблари юмшаб иймонга келишса, суянчигинга айланиб қолишлари ҳеч гап эмас", деди.
Бу фикрларни эшитгач, расулуллоҳ дедилар: Парвардигор баъзи бировларнинг кўнглини сутдан ҳам оқ, пахтадан ҳам юмшоқ, баъзиларникини эса тошдан ҳам қаттиқ қилади. Эй Абу Бакр, сен юмшоқ кўнгил Иброҳимга ўхшайсан. У ўз фазлини намоён этиб бундай деган эди: "Кимки менга эргашар экан, у менинг динимдадир, кимки менга осийлик қилар экан, сен шубҳасиз (унга) мағфират қилишга ва марҳамат кўрсатишга қодирсан". (Иброҳим сурасининг 36-ояти). Эй Умар, сен худди Нуҳга ўхшайсан, у кофирни дуоибад қилиб: "Парвардигорим, ер юзида биронта кофир зотини қўймагин", деган эди. (Нуҳ сурасининг 96-ояти) — Пайғамбар алайҳис-салом ҳар иккала саҳобани мақтагач, Абу Бакрнинг фикрини ёқладилар, чиндан ҳам айни вақтда қандай йўл билан бўлмасин ислом динини кенг ёйиш, моддий ва маънавий куч йиғиб, мушрикларни мағлуб этиш керак эди. — Биз ҳозир йўқсилмиз, шунинг учун асирларни товон олмай қўйиб юбормаслик керак". Бу қарордан хабар топган мушриклар анча енгил тортишди. Ўлганлар учун аза очиб, бир ой мотам тутишгач, токи улар учун интиқом олмагунча кўз ёши тўкмасликка аҳд қилишди. Мусулмонлар кўп пул сўрамасин, деган ўйда асирларни қутқариб олишга шошилмаслик керак, деган тўхтамга келишди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase