close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мол закоти

Шу йили эҳтиёжидан ортиқча пул, мол-дунёга закот бериш фарз қилинди. Бу ўзига тўқ кишиларнинг бойлигига тариқча зарар етказмай камбағал, бева-бечораларнинг рўзғорини озми-кўпми бутлаб қўядиган адолатли усулдир. Закотнинг миқдори бир йил мобайнида эҳтиёждан ташқари (ўша даврдаги пул бирлиги бўйича) динор-тилла танга йигирмага, дирҳам-кумуш танга икки юзга еца ва бир йил ўца қирқдан бир қисмини, яъни юз сўмдан икки ярим сўм берилади. Бундан ортиқча мол-дунё мана шу тартибда ҳисобланади. Шариатнинг хукми бўйича қўй қирққа, сигир ўттизга, туя бештага еца ва бир йил ўца маълум миқдорини камбағалларга бериш лозим. Савдо моллари, деҳқончилик маҳсулотларидан ҳам закот берилади. Закотни имом (амир) йиғиб олиб, тавба сурасининг 60-оятида баён этилган кўрсатмага биноан тақсимлайди: "Закотни (ҳеч нарсаси йўқ) фақирларга, (топгани учи-учига етмайдиган) мискинларга, закот назоратчиларига, дилларини исломга мойил қилиш кўзда тутилган кимсаларга, қулларни озод қилишга, (ҳалол ишга мол-дунё сарфлаб, қарздор бўлиб тўлаёлмайдиган) чорасизларга, худо йўлига (ғариб гозийларга, ғариб ҳожилар, ғариб мусофирларга), мол-мулкидан фойдаланиш имкониятидан вақтинча маҳрум мусофирларга бериш фарз. Оллоҳ, ҳамма нарсани билгувчи ва ҳикмат билан иш юритувчидир".
Кўринадики, закот бойларнинг мол-дунёсига зарар етказмаган ҳолда ижтимоий ҳаётда маълум мўътадилликни юзага келтириш, бева-бечораларга ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатдан кўмаклашиш имконини беради. Йўқчилик жуда кўп мамлакатларда мазкур тузумга қарши норозиликка сабаб бўлади, ижтимоий адолат, тенглик, озодлик учун кураш ўтини ёқади. Закот эса мана шундай нотинчликларнинг олдини оладиган адолатли йўлдир.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase