Қибланинг ўзгартирилиши
- Бўлим: Нурул яқин
- 147 марта кўрилди
Пайғамбар алайҳис-салом Мадинада турган ўн олти ой мобайнида Каъбани қибла қилишни истасалар-да, Байтулмуқаддасга қараб намоз ўқидилар. Намозларида мусулмонларнинг қибласини ўзгартиришни ўтиниб, дуо қилардилар. Бир куни намоз ўқиётганларида парвардигордан ҳозирдан эътиборан мусулмонлар учун қибла Каъбага ўзгартирилгани ҳақида ваҳий келди. Расулуллоҳ ибодатларини бузмаган ҳолда хонаи Каъба томонга ўгирилдилар, орқада намоз ўқиётганлар ҳам у кишига эргашишди. Амрим имони суст кимсалар шу воқеа туфайли диндан қайтиб, муртад бўлиб кетди. Кутилмаганда қибланинг ўзгартирилиши яҳудийларнинг ислом динига тош отишларига баҳона бўлди. Ваҳоланки, мағрибу машриқ Оллоҳнинг ихтиёридаги мулк. Кимни қаёққа юзлантириш, кимни тўғри йўлга бошлаш унинг измидадир.