Расулуллоҳнинг Омина вафотидан кейин Абдулмутталибнинг қолида, у кишининг вафотидан кейин эса Абутолибнинг илкида қолишлари
- Бўлим: Нурул яқин
- 114 марта кўрилди
Онаси ўғлини Ҳалимадан қайтариб олгач, Ади ибн нажжор авлодига мансуб эрининг тоғаларини йўқлаб Мадинага йўл олди. Зиёратдан қайтиб келаётганда Макка билан Мадина оралиғидаги Абво деган кентда тўсатдан вафот этди. Расулуллоҳни бувалари Абдулмутталиб ўз тарбиясига олди, Умму Айман парвариш қилди. Абдулмутталиб неварасини ҳаддан ташқари яхши кўрар, унинг истиқболига, келажакда улуг одам бўлишига умид боглагани учун ер-кўкка ишонмас эди. Пайғамбар алайҳис-салом саккиз ёшга кирганларида бувалари оламдан ўтди. Етим болани амакилари Абутолиб ўз қарамоғига олди ва чинакам оталик меҳри билан суюб, ҳомийлик қилди. У қўл учида кун кечирадиган камбағал одам эди. Шундан кейин Оллоҳ у кишининг арзимас мол-дунёсига барака берди. Амакиларининг қарамоғида юрган пайтларида пайғамбар алайҳис-салом сабр-қаноати, одатда ёш болалар берилиб ўйнайдиган маъносиз ўйинларга рағбати йўқлиги билан алоҳида ажралиб турардилар. Энагалари Умму Айманнинг ривоят қилишича, овқат маҳали бошқа болалар талашиб-тортишиб ейишса ҳам, расулуллоҳ одоб сақлар, теккан улушига қаноат қилар эканлар.