- Бўлим: Нурул басар
- Жума, Июл 29 2022
Олтинчи санаи ҳижрия охирларида Ҳудайбийя воқеасидин фориғ бўлунди ва Қурайшлар тарафларидин хотиржамлик ҳосил бўлди.
Кейин ҳазрат Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам подшоҳларни дини Исломға дохил бўлушлари учун даъват(нома)лар юбормак хусусида фикри амиқ (чуқур, теран фикр)да бўлдилар. Анинг учун бир адад муҳр ўйдурдилар, токи ҳар бир подшоҳ номиға юборилган мактуби муборакда исми шарифлари ва нишонлари бўлсун. Бу муҳр кумуш узук кўзида эрди. Анга “Муҳаммад Расулуллоҳ” ёзилган эрди.