- Бўлим: Нурул басар
- Жума, Июл 29 2022
Ҳазрат Расули аъзам соллаллоҳу алайҳи васаллам жаноб Диҳятул Калбий қўллариға бир адад мактуб беруб, қайсари Рум тарафиға юбордилар ва иршод қилдилар (кўрсатма бердилар)ки, бу мактубни Бусро амириға еткузулсун ва амир подшоҳға еткузсун.
Китоб (мактуб)нинг сурати бу эрди: “Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Муҳаммад ибн Абдуллоҳ тарафидин Рум подшоҳи Ҳирақлға! Салом, тўғри йўлда юргувчиға. Саломдин сўнг, мен сени Ислом диниға даъват этурман. Мусулмон бўл, азобдин нажот топурсан. Аллоҳ таоло сенга икки ҳисса ажр берур. Агар сен қабул этмасанг, ул ҳолда тамом экинчилар (фуқароларинг) гуноҳлари сенга бўлур.
“Эй китобийлар, сизлар ва бизлар ўртамизда муштарак бир ақида устида жам бўлайлук, яъни Худодин бошқаға ибодат қилмайлик, бошқани анга шерик этмайлик ва баъзимиз баъзимизни Худони қўюб, Робб билмайлик. Агар бошқалар юз ўгурсалар, эй мусулмонлар, сизлар: “Биз мусулмондурмиз”, деб шаҳодат беринглар”.