close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

1)    Қурайш ила мусулмонлар ўрталарида ўн сана (йил)ғача уруш тўхтатилур. Бу аснода ҳар икки тараф одамлари амну омонда бўлар, бир-бирлариға ҳамла ва ҳужум қилмаслар;
2)    мусулмонлар тарафлариға Қурайш тарафидин ким келса, ани Қурайшға қайтарилур ва мусулмонлар тарафларидин Қурайш тарафиға ким келса, ани қайтаруб бермакға Қурайш мажбур эмасдур;
3)    ҳар ким ўз-ўзиға мухтордур, хоҳласа Муҳаммад алайҳиссалом тарафлариға ўтуб, ул киши ила муоҳада эта олур ва хоҳласа Қурайш тарафиға ўтуб, алар ила муоҳада эта олур;
4)    мусулмонлар бу сана (йил) Мадинаға қайтуб кетурлар, Маккаға кирмаслар. Келар сана умра қазоси учун келурлар. Анда Қурайш жамоаси (қабиласи) Маккани бўшатуб қўюрлар. Мусулмонлар қўлларида силоҳ бўлмас. Фақат қиличлари бўлур, лекин ғилоф ичинда бўлур ва камонлари бўлур .
Ҳазрат Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам Қурайш вакили Суҳайл ибн Амр ила сулҳ шартларин ёзушуб турган соатларида яко-як (биттаю битта) Суҳайлнинг ўғли Абу Жандал оёғларида кишан турган ҳолда Қурайш бандихонасидин қочуб чиқуб, келуб қолди.
Ўшал кунларда мусулмонлар жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрган тушлариға эътимод этуб, Макка албатта, фатҳ бўлур (балки, умра қиламиз), деган умидда чиқғон эрдилар. Сулҳ воқеасин кўруб, ниҳоятда буюк ташвишға тушуб қолғон эрдилар.
Шул ҳолда Суҳайл ўрнидин туруб боруб, ўғли Абу Жандални юзиға урди. Ўзин тутуб туруб, қаттиғ силкиди. Қурайшға қайтаруб беруб юбормак учун ани зўр била судради. Бу ҳолда Абу Жандал бор овози ила фарёд қилдики: “Эй мусулмонлар, мен яна кофирлар қўллариға тобшурулурманми? Алар мени динимдин чиқармак учун азоб берсалар, сизлар рози бўлурсизларми?”
Анинг фарёдин эшитган мусулмонларда тоқат қолмади. Аларнинг ғазаблари яна зиёда бўлди. Лекин ҳазрат Расули аъзам соллаллоҳу алайҳи васаллам жавоб беруб дедилар: “Эй Абу Жандал, сабр қил. Аллоҳ таолонинг савобидин умидвор бўл. Аллоҳ таоло оз кунларда сенга ва сен каби ночору мазлум мусулмонларға озодлигу хотиржамлик насиб этур. Бизлар бугун бу Қурайш жамоаси (қабиласи) ила муоҳада туздук. Бир-биримизға Аллоҳ таоло аҳди ила иттифоқнома ёзуб, сўз бердук. Энди, бизлар берган сўзумизға хилоф ва бевафолик қилмаймиз”.
Кейин сулҳ шартлари ёзуб бўлғоч, ҳар икки тарафдин буюклар қўл қўйдилар. Кейин жаноб Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам туруб, ўз қурбонликларини сўйдилар, кейин сочларини олдурдилар. Бу ҳолни кўргач, мусулмонлар ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламға мутобаат қилдилар (эргашдилар).
Сўнгра йўл асносида Макка ила Мадина ўрталарида сураи “Иннаа фатаҳнаа” нозил бўлди ва шул сурада Ҳудайбийя қиссаси ва Байъатур-ризвон воқеаси баён этулди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase