close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Вақтики, ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жаноб Усмон розияллоҳу анҳунинг ўлдурулдилар, деган хабарларни эшитдилар, марҳамат қилдиларки: “Энди, Қурайш ила урушмай кетмаймиз”. Сўнгра мусулмонларни бир дарахт остиға чақирдилар. Ҳаммаларидин муҳораба учун байъат олдилар. Лекин оз муддат ичинда хабар келдики, ҳазрати Усмонни ўлдурмабдурлар. Саломат бор эканлар.
Кейин Қурайш жамоаси (қабиласи)ға хабар етдики, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам уруш учун тайёргарлик қилмакдалар. Ўз тарафларидин Суҳайл ибн Амрни хизматлариға вакил қилуб юбордилар, дедиларки: “Сен боруб, Муҳаммад ила сулҳ қилуб қайтгил, лекин бу сана Маккаға кирмакға ижозат бермагил”, дедилар.
Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзоқдин кўрдиларки, Суҳайл ибн Амр келуб турубдур, дедиларки: “Қурайш сулҳға толиб бўлубдур, варна (бўлмаса, бу) одамни юбормас эрди”.
Кейин ҳар иккиларин ўрталарида сулҳ гуфтугўси (музокараси) жорий бўлди. Бу масала баъзи мусулмонларға кўб оғур кўрулди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase