- Бўлим: Нурул басар
- Жума, Июл 29 2022
Ушбу иккинчи санаи ҳижрияда (ҳижрий иккинчи йили) ҳазрат Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳони жаноб Алий муртазо розияллоҳу анҳуға никоҳлари бўлди. Ҳазрати Алий ёшлари йигирма бир (балки, йигирма беш)да бўлуб, ҳазрати Фотима умрлари ўн беш (балки, йигирма)да эрди.
Ва ҳам шул сана (шаввол ойи)да ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жаноб Оиша розияллоҳу анҳо ила қўшулдилар. Ёшлари (камида) тўққузда эрди.
Ва шул санада (балки, келгуси ҳижрий 3-йил, рабиъул аввал ойининг 14-кечаси) Ислом динининг хатарлик буюк душмани Каъб ибн Ашраф яҳудий ҳазрати Муҳаммад ибн Маслама Авсий (розияллоҳу анҳу) тадбирлари ила ўлдурилди. Аллоҳ таоло бу кофир шарри (ёмонлиги)дин мусулмонларға нажот берди.