- Бўлим: Нурул басар
- Жума, Июл 29 2022
Асирлардин фидо олуб бўшатиш ҳақинда бу оёти шарифа нозил бўлди:
مَا كَانَ لِنَبِيٍّ أَنْ يَكُونَ لَهُ أَسْرَى حَتَّى يُثْخِنَ فِي الْأَرْضِ تُرِيدُونَ عَرَضَ الدُّنْيَا وَاللَّهُ يُرِيدُ الْآخِرَةَ وَاللَّهُ عَزِيزٌ حَكِيمٌ. لَوْلَا كِتَابٌ مِنَ اللَّهِ سَبَقَ لَمَسَّكُمْ فِيمَا أَخَذْتُمْ عَذَابٌ عَظِيمٌ
Яъни: “Пайғамбар учун бу лойиқ эмас эрдики, анинг қошида асирлар турсун, токи ер юзида хўб қон тўксун. Сизлар дунё молларин истарсизлар ва Аллоҳ таоло охират маслаҳатин (манфаатини) хоҳлар ва Аллоҳ таоло ғолиб, ҳикматлик зотдур. Агар Аллоҳ таоло тарафидин аввалда ёзилган ҳукм бўлмаса эрди, бу олғон нарсаларингиз тўғрисида сизларға буюк бир азоб нозил бўлур эрди”. Сураи Анфол, 67-68(-оятлар).
Хулоса: Ҳақ йўлға киргувчиларни тўсуб, Аллоҳ таолонинг диниға монеъ бўлғон жамоани хўб қириб, қонларин тўкмагунча, алардин асир сақламак мамнуъ эрди. Анинг учун буларни фидя олуб бўшатганлари учун баъзи мусулмонларға итоб қилунур. Агар бу нарса ҳақиқатда қалам кетган бир нарса бўлмағонда, мусулмонларға азоб нозил бўлур эрди. Энди, олунғон нарсалари ҳалол ва покизадур. Олсунлар, тановул қилсунлар. Мана бу итоб масаласи Ислом динин илоҳий бир дин эканлигин ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тарафларидин тўқума бир нарса эмас эканлигин исбот қилур. Агар бу дин ўзлари тузган бир дин бўлганда, саҳобаи киром аксариятларин қарорлари ила бўлғон нарса учун жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламға итоб (танбеҳ) нозил бўлурми эди?