close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ҳазрат Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалар ила Қурайш асирлари ҳақларинда машвара (маслаҳат) қилдилар.
Жаноб Умар Форуқ розияллоҳу анҳу арз қилдилар: “Ё Расулаллоҳ, бу жамоа жаноблариға ва мусулмонларға жони душмандурлар. Нубуввату рисолатлариға ишонмадилар, ўлдурмакчи бўлдилар, ватанларидин ҳайдаб чиқардилар. Булар дўст бўлмаслар. Менга ижозат берсунлар, ўз қариндошим фалонийни ўлдурай, Ҳамзаға амр қилинг, Аббосни ўлдурсун ва Алийға буюрунг, (акаси) Ақийлни ўлдурсун. Дунё билсунки, бизларнинг дилларимизда мушриклар учун раҳм йўқдур. Мен муносиб кўрмасманки, ҳозирдин ўзларида асир бўлсун. Буларнинг ҳаммасини бошин олайлук, олам мушриклардин пок бўлсун”. Ҳазрати Умарнинг бу сўзларини ансори киромдин ҳазрати Саъд ибн Муъоз ва ҳазрати Абдуллоҳ ибн Равоҳа таъйид қилди (қўллаб-қувватлади)лар.
Кейин ҳазрати Абу Бакр арз қилдилар: “Ё Расулаллоҳ, бу асирлар ўз аҳллари ва ўз қавмларидур. Аллоҳ таоло жанобларин буларға ғолиб этди ва буларни ўзлариға асир қилуб берди. Менинг раъйим шулдурки, булардин фидо (фидя, тўлов) олуб, ўзларин қўюб юборайлук. Олғон фидоларимизға силоҳ олайлук, истиъдодимиз (ҳарбий тайёргарлигимиз)ни зиёда қилайлук. Худодин умидим борки, бу асирлар нажот топуб, ўзларин мададлариға хизмат қилурлар ва шояд баракатларидин мусулмон бўлур, Ислом манфаатиға ҳаракат этурлар.
Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: “Аллоҳ таоло баъзи инсонлар дилларин шундоғ мулойим қилурки, ҳар қандоғ юмшоқ нарсадин ҳам юмшоқ бўлур ва баъзи инсонлар дилларин шундоғ қаттиғ қилурки, тошдин ҳам зиёда қотуб кетур.
Эй Абу Бакр! Сенинг дилинг ҳазрати Иброҳим (алайҳиссалом) диллари каби мулойим яратилубдур. Ул зот дерларки:
...فَمَنْ تَبِعَنِي فَإِنَّهُ مِنِّي وَمَنْ عَصَانِي فَإِنَّكَ غَفُورٌ رَحِيمٌ
яъни, “Ҳар ким менга тобеъ бўлубдур, ул одам мендиндур ва ҳар ким менга нофармон (итоатсиз) бўлубдур, эй Мавло, Сен Ғофуру Роҳимдурсан” .
Ва эй Умар! Сенинг дилинг ҳазрати Нуҳ (алайҳиссалом) диллари каби қаттиғ яратилубдур. Ул зот дерларки:
(...رَبِّ لَا تَذَرْ عَلَى الْأَرْضِ مِنَ الْكَافِرِينَ دَيَّارًا)
“Эй Роббим, ер юзиға кофирлардин бирор адад уйлик кишини тирик қўймагил” .
Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар икки катта саҳобий сўзларин мадҳу таъриф қилуб туруб, охирда ўзлари ҳазрати Абу Бакр раъйлариға қўшулдилар. Чунки ҳар икки раъй баробар Ислом иззати ва куфру ширк иҳонати (хорлаши)ға тарафдор эрди.
Саҳобаларға дедилар: “Сизлар бу кунларда муҳтождурсизлар. Ҳеч бир асирни фидясиз қўюб юборманглар”.
Қурайш бу воқеани эшитуб, Бадрда ўлган катталари учун бир ой аза тутуб йиғладилар.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase