close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Катталар ила ёшлар ўрталаринда ғанимат ҳақинда басит (енгил) ихтилоф пайдо бўлди. Кейин сураи Анфолнинг аввали нозил бўлуб, бу ихтилофни кўтаруб ташлади. Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръони карим ҳукмиға мутобиқ (мувофиқ) тақсим этдилар.
Бу ғаниматдин урушда ҳозир бўлмағон бир неча саҳобийға ҳам Худо ва Расул ҳукмлари ила машғул (банд) бўлғон сабабларидин насиба берилди. Алардин бирлари ҳазрати Усмон Зуннурайн розияллоҳу анҳу бўлуб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нури чашм (кўз)лари ҳазрати Руқайя розияллоҳу анҳо хаста бўлғонликларидин ул зот ила машғул бўлуб қолуб эрдилар.
Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бадр урушида мусулмонлар ғолиб бўлдилар, деб башорат юборганларида мубашшир (хушхабарни етказувчи)лар Мадинаға кирганларида, бу жаноб (Руқайя розияллоҳу анҳо) жанозаларин дафнлариға саҳобалар машғул эрдилар.
Бадр ғаниматидин урушда шаҳид бўлғон зотларға ҳам насиба чиқарилди.
Ҳазрат Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васаллам саломат, музаффарлик ҳолда қайтиб, Мадинаға яқин етганларида, Мадина қизлари хурсандлик қилушуб, чилдирмаларини чалуб, тубандаги шеърларни ўқуб, истиқбол этушди (кутиб олишди):
Толаъал бадру ъалайнаа, мин саниййаатил вадааъ,
Важабаш-шукру ъалайнаа, маа даъаа лиллааҳи дааъ,
Айюҳал мабъуусу фийнаа, жиъта бил-амрил мутооъ.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase