close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Бир кун Абу Жаҳл алайҳиллаъна ҳазрат Сарвари коинот соллаллоҳу алайҳи васаллам турган ерларидин ўтуб қолди. Жанобни кўруб қолуб, ўзин тўхтатолмади, ҳар қисм беҳуда алфоз (лафз)лар ила дашномлар берди, азиятлар еткузди, динларин сўкди ва оғзига келган ҳақоратларни қилди. Онҳазрат соллаллоҳу алайҳи васаллам анинг бу тариқа беадабликлариға жавоб ҳам бермадилар. (Абу Жаҳл) ўзи сўкуб, ўзи кетди.
Бу воқеани Абдуллоҳ ибн Жудъонни озод қилғон чўриси тамом кўруб ва эшитуб турди. Дили ниҳоятда оғриди, лекин бир сўз қила олмади. Шул ҳолда турган эрди, бирдин жаноб саййидуно Ҳамза розияллоҳу анҳу шикор (ов)дин камонларин осган ҳолда келуб қолдилар. Абдуллоҳ ибн Жудъон чўрисин олдидин ўтуб эрдилар, ул хотун воқеани саййидуно Ҳамзаға ниҳоятда асарлик (таъсирли) суратда арз қилди. Абу Жаҳли малъуннинг ҳазрат Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақлариға қилган густохликларин тамом баён қилди.
Бу воқеани саййидуно Ҳамза эшитгач, беҳад ғазабнок бўлдилар, ғоятда мутаассир бўлуб, орқалариға – Масжид(и Ҳаром) тарафиға Абу Жаҳл жазосини бермак учун қайтдилар. Боруб, тўғри Масжиди Ҳаромға кируб кўрдиларки, малъун жамоаи Қурайш ўртасида сўзлаб ўлтурубдур. Саййидуно Ҳамза тўғри анинг қошиға боруб, камонлари ила бошиға шундоғ қаттиғ урдиларки, манҳус (наҳс босган, бадбахт)нинг боши оғир ярадор бўлди. Кейин дедилар: “Эй манҳус, сен менинг биродарзодамға дашном берурсанми? Ҳолбуки, мен ҳам анинг динидадурман. Ул нима деса, мен ҳам ани дерман. Қани шижоатинг бўлса, менга жавоб бергил, мен кўрай”.
Бу ҳолни кўруб, Бани Махзум жамоаси (уруғи)дин бир неча киши ўрнидин туруб, Абу Жаҳлға ёрдам бермакчи бўлди. Абу Жаҳл аларни ман қилуб дедики: “Ҳамзани қўюб беринглар, мен анинг биродарзодасиға кўп оғир дашномлар бериб эрдим, анинг учун мундоғ қилди”.
Кейин саййидуно Ҳамза ҳазрат Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васаллам хизматлариға боруб, бўлган воқеани арз қилдилар ва дини Исломда эканликларин эълон қилдилар.
Жаноб саййидуно Ҳамза розияллоҳу анҳу Ислом душманлари учун Худонинг офати эрдилар. Шунинг учун “Асадуллоҳ”, яъни “Худонинг шери” деган лақабни олдилар. Бу жанобнинг мусулмон бўлушлари кофирларни билкул (батамом) лоилож (иложсиз) қилуб қўйди. Ўшал кундин тортуб, кофирлар Набий карим соллаллоҳу алайҳи васалламға ва мусулмонларға зулмларин кам қила бошладилар.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase