«Жанжал норози бўлиб карашдан бошланганди», - ИИББ Омоновнинг ўлими ҳақида
Биз аввалроқ Тошкент шаҳрида ММА жангчиси Муслим Омонов ўлдирилгани ҳақида ёзгандик. Воқеа жорий йилнинг 11 сентябрида рўй берди. ИИББда жанжал сабаблари ҳақида сўзлаб беришди. Маълум бўлишича, воқеа рўй бергани кун жангчи дўстлари билан Юнусобод туманидаги кафелардан бирида ўтирган. Уларнинг столи қаршисида бошқа бир гуруҳ йигитлар ўтирганди.
Гей эканлигига иқрор бўлган ўзбек йигит Юнусободда пичоқлаб кетилди
Аввалроқ ўзининг гомосексуалист эканлигини ошкора тан олган ўзбекистонлик Шокир Шавкатов пойтахтнинг Юнусобод туманида ўлдириб кетилди, хабар қилади ОАВ. Марҳумнинг дўсти сўзларига кўра, қотиллик 12 сентябрь куни содир бўлган: ўша куни кечқурун 40 ёшлар атрофидаги иккита номаълум шахс Шокирни ЛГБТ жамоасида машҳур бўлган клубдан олиб чиқиб кетишди, бир хонадонга олиб бориб, уни калтаклашди ва пичоқ билан жароҳатлар етказишди. Қочишга уринган Шокирни ушлаб олиб, бўғиб ўлдиришди.