Банданинг Робби ҳақидаги гумони яхши бўлса, юзага чиқиш, ёмон бўлса, унга ҳавола қилиниши ҳақида
Восила розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло, Мен бандамнинг гумонидаман. Бас, Мен ҳақимда нимани хоҳласа гумон қилаверсин деган», дедилар».(Муслим, Аҳмад, Ибн Ҳиббон, Доримий, Байҳақий, Табароний ва бошқалар бошқа лафз ва санад билан ривоят қилган.)
Ислом аниқлик дини, гумон дини эмас
Илм доимо мавҳум нарсани аниқ деб айтишдан қайтаради. Гумонни рост дейиш тўғри эмас. Бир масала тўғри ёки нотўғри эканлигини билиш учун унинг ҳужжати кучига қаралади, агар ҳужжати кучли бўлса, масала ҳақиқат, ҳужжат кучли бўлмаса, масала гумон. Мана шу илмий фарқлаш Қуръон таълимотларига ҳам тўғри келади. Қуръон гумон ва хаёлий нарсалардан эҳтиёт бўлишга чақиради. Чунки, улар одамларни адаштириб, эътиқодини бузади. Қуръони Каримда шундай дейилган:
Мўминлар ҳақида яхши гумонда бўлинглар!
Мен ўсмирлик ёшидаги болаларимга насиҳат қилиб, одамларга қараётганингизда кўзингиздаги «қора кўз ойнак»ингизни олиб қўйинг, Аллоҳнинг бандалари ҳақида яхши гумонда бўлинглар, аслида ҳамма беайб бўлишини яхши билинг ва аҳли Исломнинг аҳволини яхшиликка буринглар, деб насиҳат қиламан.