19.02.2020 07:35
Мўғуллардан психологик мағлубият ва унинг оқибатлари
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Тарих
Бу дунё гўзал ва жозибали. Ҳар бир инсоннинг қалбида унга бўлган муҳаббат ётади. Аммо дунё севгиси одамларнинг қалбида ҳукмронлик қила бошлаганда, улар ўлимдан нафратлана бошлайдилар, ватан учун ва динлари учун ўлишдан қўрқадилар. Бундай ҳолатда одамлар дарё оқимидаги қуйқумга ўхшаб қолади. Оқим Ғарбга бурилганда, улар Ғарбга қараб йўналадилар, дарё Шарққа ўгирилса – улар ҳам шарққа. Одамлар шу аҳволда бўлганда, Парвардигор шундай қиладики, улар олдидаги қўрқув душманлар юрагини тарк этади.