21.11.2019 11:19
1916 йилги Туркистон қўзғолонининг тор-мор қилиниши
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Тарих
Жиззахда қўзғолончиларга ёрдам бериш учун бутун вилоятдан одам оқиб келарди. 16 июль куни чор қўшинлари эски Жиззахнинг маркази ва ён-атрофдаги қишлоқларга ўт қўйдилар. Кураш жуда қаттиқ бўлди. Фақат 18 июлга келиб чор отряди Жиззахни эгаллади ва қўзғолончиларни тоққа сиқиб чиқарди. Қўзғолончилар улкан йўқотишларга дуч келдилар. Уларни тутган жойларида отиб ташлашарди. Ўликларни кўмиш учун тунлари тоғдан уларнинг кариндошлари тушиб келишарди.