Ислом тарихидан сабоқлар: Нима учун салб юришларининг бошланиши мумкин бўлди
1096 йили салжуқ давлатининг ғарбий чегараларида кутилмаган вазиятлар бошланаётган эди. Султон резиденциясига доимий равишда Европада "Қуддусни озод қилиш" мақсадида салбчилар юришларига қатнашиш учун одамлар йиғилаётгани ҳақида хабарлар келаётганди. Европаликлар назарида, мусулмон олами бир хилофат сифатида намоён бўлиб, унинг бошқаруви улкан салжуқ султонлари томонидан олиб борилмоқда. Ҳар ҳолда, бу шундай эди, лекин салбчиларнинг босқинидан бир неча ой аввал, мусулмонлар давлатининг буюк даражаси таназзулга юз тутган эди.
Туркий халқлар Исломни қандай қабул қилгани ҳақида
Туркий халқлар дунёнинг кўп қисмини бошқарган вақтлар бўлган. Улар давлатларни ташкил қилар, бошқа давлатларни йўқ қиларди. Хитойдан Мисрга, Венгриядан Ҳиндистонга қадар бўлган ерларда туркий ҳукмдорлар ҳокимликни ўз қўлларида ушлаб турганлар.