Исломият ва маданият
Дунёда яшамоқ ва маишат этмоқ учун инсонларга айрим ишлар, ҳаракатлар керак. Баъзи ишга дин рухсат беради, баъзисига бермайди. Бас, маълум бўляптики, диннинг маданият билан теран алоқа-муносабати бор.
Жадидлар отаси - Исмоилбек Гаспринский (1851-1914)
Исмоилбек Гаспринский Русия жадидчилик ҳаракатининг раҳнамоси эди. Туркистонда XIX асрнинг охирларидан кўзга ташланган янгиланиш ҳаракатлари кўп жиҳатлари билан шу номга, унинг «Таржимон» газетасига келиб боғланади. Ва ушбу даврдан эътиборан XX асрнинг 20-йилларига қадар фаолият кўрсатган бирор туркистонли зиёли йўқки, бу номни четлаб ўгган бўлсин. Шу сабабли, унинг ижодий фаолияти ва айниқса, маслак-интилишлари билан танишиш Туркистон жадидчилиги ва жадид адабиётининг шаклланиш ҳамда ривожланиш босқичларинигина эмас, умуман мазмун-моҳиятини англашда, йўналишларини белгилашда ҳам бениҳоя муҳим аҳамиятга эга.