Шаръий руқия ва муолажа қилиш ҳақида
1. Шаръий руқия ҳақида
Дунёга ҳавас дардининг муолажаси
Баъзан инсон: “Ҳали йигит ёшида бўлсам, ўлим менга узоқ”, деган ўйда ёшлигига ортиқча ишонади. Ҳолбуки, “шўрлик бола” бутун шаҳардаги эркакларга нисбатан қариялар сони ўндан бир миқдордан ҳам камроқ эканлигини хаёлига келтирмайди.
Шаҳват туғёнининг муолажаси
Инсон шаҳватини ҳаракатга келтириб, номаҳрам аёлга қараш орқали зинога етаклайдиган Иблиснинг макрига қарши курашишга Мустафо (с.а.в.) буюрганлар. Агар эркак бир аёлга шаҳват назари билан қараса ва бу уни ажаблантирса, ўз аҳли оиласи билан қўшилишга буюрганлар. Чунки бу нарса унинг нафсидаги жимоъ шаҳватини қайтаради. Пайғамбар (с.а.в.) ўз сўзлари ва ишлари билан бизни шайтон макридан сақланиш йўлларини қайтаришга кўрсатиб берганлар.