Аҳли сунна вал жамоа имоми - Имом Абу Мансур Мотуридий
Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Мотуридий тахминан ҳижрий 240-248 йилларда Самарқандда туғилганлар, 333 ҳижрийда вафот этганлар. Камолиддин Қози Байзовий Имом Мотуридийнинг насаби машҳур саҳобий Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳуга бориб тақалишига ишора қиладилар. Имом Мотуридий "Ҳидоят имоми” "Ҳидоят байроғи”, "Мусулмонлар ақидасини тўғриловчи" каби бир қанча номлар билан машҳур бўлганлар.
Аҳли сунна вал жамоа кимлар?
Аҳли сунна вал жамоа - ислом тарихининг барча даврларида мусулмонларнинг катта қисми тутган йўлдир. Улар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва хулафои рошидин (чаҳорёрлар) розияллоҳу анҳумнинг суннатларини ушлаган ва саҳобалар, тобеинлар, тўрт мўътабар фиқҳий мазҳаб имомларидан иборат дин пешволари йўлига эргашган жамоадир. Аҳли сунна вал жамоа мазкур улуғларнинг йўлини узилмай келаётган силсила билан қабул қилиб олганлар.
Аҳли сунна вал жамоа имоми - имом Абулҳасан ал-Ашъарий
Имом Абулҳасан ал-Ашъарийнинг асл исми Али ибн Исмоил ибн Абу Бишр Исҳоқ ибн Солим бўлиб, ҳижрий 260-йили Басрада туғилиб, Ҳижрий 324-йили Бағдодда вафот этадилар. Басра дарвозаси билан Карх орасидаги қабристонга дафн этилган. Насаби буюк саҳоба Абу Муса ал-Ашъарийга бориб тақалади. Яъни шажараси қуйидагича: Али ибн Исмоил ибн Исҳоқ ибн Салим ибн Исмоил ибн Абдуллоҳ ибн Муса ибн Билол ибн Аби Бур-да ибн Абу Муса ал-Ашъарий розияллоҳу анҳу.
Бидъат аҳли билан баҳслашиш ҳақида
Аҳли сунна вал жамоа айтади: “Бидъат ва ҳавои-нафс аҳл-лари билан баҳслашиш жоиз”.