22.08.2019 19:48
Машҳур футболчи Европадаги шаҳарлардан бирига 700 йил ичида биринчи масжидни ҳадя қилди
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Спорт
Келиб чиқиши Мали давлатидан бўлган машҳур француз футболчиси Фредерик Умар Кануте спорт карьераси давомида Европанинг бир қатор клублари, жумладан, «Лион» ва «Тоттенхэм»да ўйнаган. Футболчилик карьерасини якунлагач, футболчи дин йўлида хайрия ишлари билан шуғулланишни бошлади – мусулмон бўлгани ҳолда, у дастлаб Испаниянинг Севилья шаҳрида ёпилиши лозим бўлган ягона замонавий масжидни қутқариш учун 700 000 доллар тўлади, сўнгра шаҳарда биринчи доимий масжид очиш учун маблағ излашга киришди.