26.09.2019 19:53
Кардиолог винони истеъмол қилиш туфайли саратон риски ортишини кўрсатди
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Саломатлик
Замонавий тиббиёт шундай хулосага келдики, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш саратон касалликлари ривожланиш рискига олиб келади, деди «Известия»га терапевт, кардиолог, тиббиёт фанлари номзоди Ярослав Ашихмин. Аввалроқ, 9 августда «РИА Новости» Вишневский номидаги жарроҳлик ИТТМ кардиожарроҳлик бўлими бошлиғи Вадим Поповнинг сўзларига ҳавола қилган ҳолда ҳар куни бир бокал вино ичиш юрак-томир касалликлари ривожланиш рискини пасайтиришга ёрдам бермаслигини хабар қилганди.