30.12.2021 17:58
Воиз ёлғончиликдан, авом янглиш тушуниши мумкин бўлган ҳикоялардан тийилиши керак.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Жамият
У Қуръони каримда ва саҳиҳ китобларда келган фойдали қиссаларни айтиши лозим. Баъзи кишилар, итоатга рағбат бўлсин, деб уйдирма ҳикояларни айтиб беришни жоиз кўрганлар. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло Ўз Расулига билдирган ҳақиқий ҳодисалар уйдирма нарсаларни айтишга эҳтиёж қолдирмайди.