21.05.2020 22:15
Саудия муфтийси ҳайит намози бўйича фатво берди
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
Коронавирус пандемияси сабаб жамоат намозларини уйларида адо қилаётган бутун дунё мусулмонлари ҳайит намозини ҳам жамоат бўлиб ўқий олмайдилар. Саудия Aрабистони уламолари кенгаши раиси ва Илмий тадқиқотлар бошқармаси бошлиғи муфтий Aбдулазиз аш-Шайх коронавирус билан боғлиқ вазиятдан кейин бу йилги ҳайит намозини уйда ўқишга рухсат бериш тўғрисида фатво чиқарди.