Ер аҳолиси шиддат билан қаримоқда
Мутахассисларнинг ҳисоб-китоб қилиб айтишича, 2050 йилга бориб ер юзида кекса аҳолининг (65 ёшдан ошган) улуши 1,5 млрд. га етади ёки сайёрамиз аҳолисининг 22 фоизидан кўп бўлади экан. Ёши улуғ инсонларнинг муаммолари ва қариш мавзусига эътиборни кучайтириш мақсадида 1990 йилда БМТ 1 октябрни халқаро кексалар куни деб эълон қилувчи резолюция қабул қилди.
Қария Қуръон ўқирди. Шунинг учун ўлдирилди
«Биласанми, мен Туркияда қолишга қарор қилдим. Ҳа, қоламан, ва вақт ўтиб, немисларга ўхшаб натураллашиб (мослашиб – тарж.) кетаман. Бир сўз билан айтганда, ажойиб халқ экан, ва мен ҳар бир туркни севиб қолдим. Уларда қанчалар табиий олижаноблик, жасорат, одоб бор – ҳатто ўзимнинг малайлигимдан уялиб кетяпман. Тасаввур қилгин, уларда бизнинг энг катта кулфатимиз – ичкиликбозлик ва фоҳишабозлик йўқ… Кейин, уларда қари қизлар ҳам йўқ.