Нур сураси 47-51 оятлари тафсири
47-48-49. Улар (яъни, мунофиқлар): «Оллоҳга ва Элчига (яъни, Ҳаз-рати Муҳаммад соллоллоху алайҳи ва салламга) иймон келтирдик ва бўйинсундик», дейдилар-у, шундан кейин улардан бўлган бир гуруҳ юз ўгирганларича кетурлар. Улар мўмин эмасдирлар. Қачон улар Оллоҳ ва Унинг Элчисига у зот ўрталарида ҳукм чиқаришлари учун чорлансалар баногоҳ улардан бир гуруҳи (Пайғамбар алайҳис-салом ҳузурига келишдан) юз ўгиргувчидир. Агар ҳақиқат улар (тараф)да бўлса (Пайғамбар алайҳис-салом олдиларига) бўйин эгиб келурлар.
Ой нурининг акс эттирилган нур экани
Дастлабки цивилизацияларда, ой ўз нурига эга, деб таъкидланган. Бугунги кунга келиб эса илм-фан ойнинг нури фақатгина қуёш нурининг акси эканини айтмоқда. Қуръон эса бу илмий фактни бундан 1400 йил олдин айтиб қўйган: «Осмонда буржлар қилган ва унда чироқ ва нур сочгувчи ой қилган Зот баракотли-буюк бўлди» (Фурқон сураси, 61-оят).