Тожикистонда маҳбуслар нондан заҳарланиб ўлди
Тожикистон жанубида 14 нафар маҳбус колонияга этап қилиш вақтида уларга берилган нондан заҳарланиб ўлди. Бу ҳақида РИА Новости Адлия вазирлиги Жиноий жазоларни ижро этиш бош бошқармасидан хабар олди. Маҳкамадан хабар қилинишича, 120 та эркак ва 8 та аёл маҳбус учта машинада Хўжанд ва Истаравшан шаҳарлардиан Душанбе ва мамлакат жанубидаги Нурек шаҳрига жазо ўташни давом эттириш учун олиб кетилаётганди.
Чеченистонда маҳбуслар орасида энг яхши қорилар аниқланди
Муқаддас Рамазон ойида Чеченистонда маҳбуслар орасида энг яхши қорилар анъанавий кўриги бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Аргун шаҳридаги УФСИН раҳбарияти ва Чеченистон Республикаси мусулмонлар диний бошқармаси томонидан ташкиллаштирилди.
Маҳбусларнинг билимлари жюри томонидан баҳоланиб, унинг таркибидан Чеченистон Республикаси Ҳукумати ва Маъмурият бошлиғининг диний ва жамоат ташкилотлари билан алоқалар бўйича департаменти вакиллари, шунингдек, УФСИН вакиллари ўрин олди.