23.11.2019 21:38
Суд иккита хотини бор бухоролик 53 яшар фуқарога ҳукм эълон қилди
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Иллат
Шу кунларда суд Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи, кўп хотинлиликда айбланган шахсга ҳукм эълон қилди. Daryo нашрининг хабар беришича, эркак узоқ вақтдан буён оиласи билан яшаган, икки нафар қизи бўлган. Расмий никоҳда эканлигига қарамай, 2016 йил у Самарқанда яшайдиган бошқа бир аёлга никоҳдан ўтиш йўли билан уйланишга қарор қилади.