27.07.2019 00:42
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонга ўз муҳаббати ортидан йўл олган британиялик қизга қойил қолишди
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
Ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида ўзбек йигитига турмушга чиққан ва у билан бирга унинг ватанига жўнаб кетган Буюк Британия фуқароси ҳикоясига койил қолишди. Келин-куёвлар, Джейн ва Нуриллохон, Фарғона вилоятининг Эшонгузар қишлоғида яшашади. Улар хорижда танишиб қолишган. Бир-бирини ёқтириб қолган жуфтлик ўртасидаги туйғу кучайиб, муҳаббатга айланди. Йигит маҳбубасининг қўлини сўради. Қиз розилик билан жавоб берди.