05.09.2020 01:32
Муфтий: Черногориядаги боснияликлар ўз келажагидан хавотирда
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
Черногорияда мусулмонлар ва боснияликларга қарши ҳужумлар кучайган шароитда, айниқса, Плевлда бўлиб ўтган хавотирли ҳодисалардан сўнг Босния ва Герцеговина ислом жамоати бош муфтийси Хусейн Кавазович оммавий баёнот билан чиқди. Унинг айтишича, Черногориядан мусулмонларга қарши жиноятлар ҳақида ҳамон келиб тушаётган хабарлар Босния ва Герцеговина ислом жамоати аъзоларини ташвишга солмоқда, деб хабар қилади REGNUM.