Муаззиннинг сифатлари боби
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Имом кафил ва муаззин омонатдордир. Эй Аллоҳим! Имомларни тўгри йўлга бошла ва муаззинларни мағфират қил!”, дедилар. Улар: “Эй Аллоҳнинг Расули! Ўзингиздан кейин бизни азонга талашадиган қилиб қолдиряпсиз-ку?” дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мендан кейин ёки сизлардан кейин қавмнинг муаззинлари разиллари бўлади”, дедилар”. Имом Баззор ривояти, барча ровийлари ишончли (“Мажмауз завоид”).
Муаззинни чавақлаган британияликка Қуръонни ўрганиш учун 7 йил берилди
Масжидда ибодат пайти кекса муаззинга ҳужум қилган британияликка нисбатан суд ҳукми чиқарилди. Эслатиб ўтамиз, мусулмон оқсоқоли Рафат Маклад 20 феврал куни Лондондаги Марказий масжидда бевосита жамоа намози вақтида ҳужумга учраган эди. Риджентс-Парк масжидининг 70 ёшли муаззиннинг бўйин соҳасига 30 ёшли Дениел Хортон, собиқ бошпанасиз одам пичоқ санчди.