Мусулмон шахс меҳмон дўст бўлади
Меҳмон истиқболидан шодланади, уни икром қилишга шошилади, бу борада у нафсидаги Аллоҳга ва Охират Кунига иймон келтиришдан отилиб чиққан Исломнинг асл ахлоқига қулоқ тутади: “Ким Аллоҳга ва Охират кунига иймон келтирса, меҳмонини ҳурмат қилсин”.
Валиймага кимни чақириш керак?
Савол: Ассалому алайкум! Аллоҳга шукур, ўғил фарзандли бўлдим. Ислом қоидаларига кўра, иккита қўй сўйиб, одамларни меҳмон қилиш лозимлигини биламан. Лекин кимни меҳмон қилиш кераклигини тушунмадим. Меҳмондорчиликка кимни чақириш керак, қариндошларними ёки муҳтожларними? Илтимос, тушунтириб берсангиз.
Меҳмондорчилик одоблари
Меҳмонга зиёфат бериш макоримул ахлоқ, Иброҳим алайҳиссалом ва барча анбиёларнинг суннатлари, Исломда тарғиб қилинган ва иймоннинг содиқлиги аломатидир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонини икром қилсин», дедилар». Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.