Шимолий Кавказнинг уч республикаси Россияда чақалоқлар ўлими кўрсаткичлари бўйича етакчилик қилмоқда
Чеченистон Россия ҳудудлари орасида чақалоқлар ўлими коэффициенти аянчли рейтингида биринчи ўринда туради. Иккинчи ва учинчи ўринларни Ингушетия ва Доғистон эгаллади. Бу маълумотлар Владивостокда бўлиб ўтган Шарқий иқтисодий форумда эълон қилинди, деб хабар беради "Кавказ.Реалии".
Ингушетияда янги муфтий сайланди
20 йил давомида Ингушетия қозилигини бошқарган Абдурахман Мартазанов республика муфтийи лавозимини эгаллади. Бу ҳақида "Интерфакс-Юг" агентлиги хабар беради. Очиқ овоз бериш давомида республика аҳоли пунктлари имомлари ва олимлар Кенгаши аъзолари деярли бир овоздан Мартазановни минтақа Мусулмонлар диний бошқармаси раиси этиб сайладилар. Бу лавозимда у Иса Хамхоевнинг ўрнини эгаллади.
Прокуратура Ингушетия муфтийи томонидан мусулмонлар жамоат мулкини ўзлаштириб олганлик ҳақида ахборотни текширади
Ингушетия мусулмонлар диний Маркази раҳбари Иса Хамхоевнинг иши тобора кўплаб эпизодлар билан бойитиб борилмоқда. Шимолий Кавказ манбаларида пайдо бўлган навбатдаги ахборотга кўра, Прокуратура органлари муфтийликка вақф сифатида мулк қилиб берилган Кантишев бурилишидаги «Салом» АЁҚШни муфтий томонидан ўзлаштириб олиш ҳолатини текширишни бошлаган.