Будданинг мавлиди энди Қалмоғистонда (Россия) расмий байрам ҳисобланади
Мавлидни ккки кун нишонлаш мумкин: энди Будда Шакямунининг туғилган куни Россия Қалмоғистон Республикасининг расмий байрами сифатида белгиланган.
Тошкентда Будданинг туғилган куни нишонланади
15 май куни Ўзбекистон буддистлари Будда Сиддхартха Гаутаманинг туғилган кунини нишонлади. Унинг юзга яқин издошлари Тошкент шаҳрининг Сергели тумани, Нурли Хаёт кўчасида жойлашган Ўрта Осиёда ягона фаолият кўрсатаётган "Чаынса" ("Ҳамдардлик") буддавий ибодатхонасига ташриф буюришди.
Ҳиндистон элчиси Ортиқхўжаевдан будда ибодатхонаси қуриш учун ер сўради
Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси Сантош Жа шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан учрашди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимяти матбуот хизмати хабар бермоқда. Учрашувда элчи ҳокимдан Ганди таваллудининг 150 йиллиги муносабати билан унинг Тошкентда мемориал очилиши, шунингдек, пойтахтда ҳинд жамоаси ибодат қилиши учун будда ибодатхонаси қурилишига ер майдони ажратишини сўради.
Ҳинд мушриклари Бирлашган Араб Амирликларида ибодатхона маросимини ўтказдилар
Маҳант Свами Маҳараж бошчилигидаги юқори мартабали ҳинд браҳманлар (қоҳинлар) бўлғуси ибодатхонани "муқаддас килиш" маросимини ўтказиш учун БААга келишди. Руҳонийларни аэропортда толерантлик вазири (ҳа, БААда толерантлик вазирлиги мавжуд) Шайх Наҳян бин Муборак, шунингдек, уларнинг баъзилари таниқли бизнесменлар бўлган маҳаллий ҳиндлар гуруҳи томонидан кутиб олинди.
БААда Будда ҳайкали: сиғиниш предметими ёки санъат асари?
Бирлашган Араблар Амирликларининг E11 рақамли Шайх Зайд трассасида Будданинг улкан ҳайкали пайдо бўлди. Кўплаб мусулмон шарҳловчилар бу ҳайкал кўп сонли ҳинд муҳожирларининг ибодат қилиши учун ўрнатилган деб ҳисобламоқда, бошқалар эса бу янгиликка умуман ишонгани йўқ. Қандай қилиб, ахир бу ҳаттоки БАА учун ҳам ортиқчалик қилади.
Мусулмонлар мамлакатида 10 метрли Будда ҳайкали ўрнатилди (видео)
31 март куни Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай–Абу-Даби трассасида 10 метрли Будда ҳайкали ўрнатилди. Бу ҳақида «Халидж Таймс» нашри ёзади. Арабистон ярим оролида мусулмон ҳукмдорлар томонидан илк бора Будда ҳайкали ўрнатилди. Ижтимоий тармоқларда ислом ватанида будда ҳайкалининг ўрнатилиши қизғин муҳокама қилинмоқда.