15.02.2022 12:43
Ажрашган киши боласини кўришга ҳақлими?
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Оила
Ўғлим билан келинимнинг турмушлари бўлмади. Иккаласига қилинган панд-насиҳатлар таъсир қилмади, улар ажрашиб кетишди. Ўртада фарзанд бор, уч ёшда. Ўғлим фарзандини жуда соғинади, нафақасини ҳар ойда ўз вақтида етказади. Келиним ва уйидагиларнинг шарти шуки, ўғлим уйга кириб кўриши керак экан. Бу ёқда мен ҳам, бувиси ҳам неварани жуда соғинамиз, уни уйга олиб келгимиз ва эркалатгимиз келади. Келиннинг уйидагилар ҳам мусулмонликни даъво қилувчилардан. Сиздан сўрайдиганимиз шуки, шариатда эр-хотин ажрашгандан кейин болага отаси ҳам ҳақлими, уни кўришга ўз уйига олиб кетишга ҳаққи борми?