close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
01.03.2024 00:00

Зино қилгувчи зино қилаётган вақтда...

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Зино қилгувчи зино қилаётган вақтда мўмин ҳолида бўлмайди. Хамр ичувчи уни ичаётган вақтда мўмин ҳолида бўлмайди. Ўғри ўғрилик қилаётган вақтида мўмин ҳолида ўғрилик қилмайди. Талончи молни одамларнинг кўзини бақрайтириб талаётганда мўмин ҳолида бўлмайди. Хиёнат қилгувчи хиёнат қилаётган вақтда мўмин ҳолида бўлмайди. Шундай экан, бу ишлардан сақланинглар, сақланинглар», дедилар (Муттафакун алайҳ).

08.09.2023 10:15

"Ар-Рахим" жоме масжиди — Бошқирдистон пойтахти Уфа шаҳрида, Салават Юлаев шоҳ кўчаси ва Коммунистлар кўчаси кесишмасида қурилаётган масжид. Масжидга Бошқирдистоннинг Россия таркибига киришининг 450 йиллиги муносабати билан асос солинган. Қурилиш тугалланганда у Россия ва бутун Европадаги энг катта масжидга айланиши кутилган эди, аммо бу амалга ошмади.

09.01.2022 00:31

Нурсултон Назарбоев Қозоғистонни ўттиз йил бошқарди. Бу вақт ичида унинг оиласи дунё бўйлаб юзлаб миллион долларга кўчмас мулк сотиб олишга муваффақ бўлди. Собиқ президентнинг қариндошлари - мамлакатнинг энг бой одамлари - давлат лавозимларида ишлайди, йирик компаниялар ва банкларни бошқаради, улкан саноат корхоналарига эгалик қилади. Расмий истеъфога қарамай, сиёсатчи мамлакат ҳаётига таъсир ўтказмоқда: у ҳукмрон "Нур Отан" партияси раҳбари ва мамлакат Хавфсизлик кенгаши раҳбари бўлиб қолмоқда. Назарбоев кланининг дабдабали ҳаёти ҳақида сўз очамиз.

17.10.2021 14:18

Энергетика ресурслари қулай конъюнктураси, эҳтимол, бизнес генераллари ва мансабдорларни хурсанд қилиши мумкиндир, лекин оддий россияликларнинг кўпчилигини рози қилолмайди. Зеро, мамлакат газ ва нефт савдосидан олинадиган қўшимча фойда уларнинг чўнтакларига тушмайди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase