Ибодатига алданиб қолган обид
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ олдимизга чиқиб, шундай дедилар: «Жаброил менга шундай деди: «Эй Муҳаммад, сизни ҳақ билан юборган Зотга қасамки, Аллоҳнинг бандалари орасида денгиздаги тоғ устида беш юз йил ибодат қилганлари бор.
Обид ёки зоҳиднинг мункар ишдан сукут қилиши унинг уқубатини тезлаштиради
Имом Аҳмад ва бошқалар зикр қилишича, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло фаришталаридан бирига “Шундай-шундай қишлоқни қулат (яксон қил)” деб ваҳий юборганда у (фаришта): “Роббим, қандай қилиб, ахир уларнинг ичида фалон обид бор-ку?” деган. Шунда: “Ўшандан бошла. Чунки унинг юзи Мен учун бирор кун ўзгармади”, деган.
Адаштиришдаги поғоналар
Шайтон тўсатдан келиб, бу гуноҳ ишни қил, ё мана бу фаҳш ишни бажар, деб айтмайди. Аввал у қадамба-қадам яқинлашиб олади. Яъни, худди икки номаҳрамнинг гуноҳга ботиши каби: аввал қараш, сўнг табассум, сўнг сўзлашиш, сўнг учрашиш жойини белгилаш, сўнг учрашув. Шунинг учун ҳам Аллох, шайтонга эргашишдан қайтарди: