Америкалик психологлар бахт мезонларини аниқладилар
Америкалик тадқиқотчилар кенг оммани навбатдаги кашфиёт билан хурсанд қилдилар. Мутахассислар «Қандай қилиб бахтли бўлиш мумкин?» деган саволни диққат билан ўрганиб чиқдилар ва у қадар ҳам кутилмаган хулосага келдилар: асосийси – майда-чуйда нарсалардан ҳам хурсанд бўла олишдир.
Исломни қабул қилиб имом бўлган америкалик ҳақида
Шейн Аткинсоннинг мусулмонлар билан илк марта шахсан учрашуви у Миссисипида кўнчилик заводида ишлаган пайтида бўлиб ўтган. Ўша пайтлар Аткинсон, Миссисипининг оқ танли фуқароси ва ишчилар синфи вакили Малкольм Х. портрети туширилган қўлбола чарм маҳсулот илиб олганди. Маҳаллий супермаркетда айланиб юрар экан, Аткинсон мусулмонлар оиласига дуч келди.
Америкалик социологлар Дарвинни рад этишди
Калифорния университети тадқиқотчилари инсоннинг табиий яшашидаги барқарор ҳулқ- атворининг моҳиятига қарши чиқишмоқда. АМИ-ТАССнинг хабар беришича, социологлар боргани сари раҳм-шафқат қилиш йўналишида инсоннинг ривожланиши ва шахсий равнақ топишида ўзаро ҳамкорлик қилишга доир кўпроқ далиллар тўплашмоқда.
Америкалик олимлар: Яратганга интилиш инсоннинг аслида бор
Мия шундай тузилганки, унда Парвардигор билан «мулоқот» қобилияти бор». Инсоннинг диний туйғулари бевосита физиологик асосга эга бўлиб, унинг бош мияси тузилиши билан белгиланади, деб ҳисобламоқдалар АҚШдаги Пенсильвания университети қошидаги Маънавият ва тафаккур Маркази мутахассислари. «Мия шундай тузилганки, унда Парвардигор билан «мулоқот» қобилияти бор», - дейди марказ директори доктор Эндрю Ньюберг.